Бизнинг қадимий ва гўзал диёримиз нафақат Шарқ, балки жахон тамаддуни бешикларидан бири бўлганини халқаро жамоатчилик тан олмоқда ва эътироф этмоқда. Мамлакатимиз ҳудудида мавжуд бўлган тўрт мингдан зиёд моддий-маънавий обида умумжаҳон меросининг ноёб намунаси сифатида ЮНЕСКО рўйхатига киритилгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди.