Мамлакатимизда офицер кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишлари

Мамлакатимизда офицер кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишлари
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Referat
Nashr etilgan yili:
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-16 11:16:33
Қуролли Кучларимизни шакллантириш жараёнида энг долзарб масалалардан бири – кадрлар масаласи эди. Мазкур муаммони ҳал этиш мақсадида ҳарбий таълим соҳаси тубдан ислоҳ қилина бошланди. Бир қатор олий ҳарбий таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилиб, уларда ҳарбий хизматга салоҳияти етарли, “шу азиз Ватан меники, уни кўз қорачиғимдек асраб-авайлайман, керак бўлса, ҳатто жонимни фидо қилишга ҳам тайёрман”, деган аҳди қатъий, шижоатли, мард ва жасур ҳарбий кадрлар тайёрлашга киришилди. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, 1990 йилда маҳаллий кадрлар юртимиздаги ҳарбий кадрларнинг атиги 0,6 фоизинигина ташкил қилиб, ҳарбий таълим тизимини тубдан ўзгартириш, ислоҳ қилиш биринчи даражали вазифа сифатида кун тартибига қўйилган эди. Илгари тор мутахассислар тайёрловчи билим юртлари кенг қамровли мутахассислар тайёрлайдиган ўқув муассасаларига айлантирилди, янги билим юртлари очилди, фуқаролик олий ўқув муассасалари ҳарбий кафедраларида захира офицерлари мутахассисликлари рўйхати қайта кўриб чиқилди. Шу мақсадда 1993 йилда алоқачилар тайёрлайдиган Тошкент ахборот технологиялари университетининг Махсус факультети, 1994 йилда Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти, 1995 йилда Олий қўмондонлик таркиби офицерларини тайёрлаш мақсадида Қуролли Кучлар академияси, 2012 йилда эса Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультети ташкил этилди. Олий ҳарбий таълим муассасалари кўп тармоқли таълим масканларига айлантирилди.

Дабавлено : 2021-04-16 11:16:33

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш