Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигида мевачилик, узумчилик, дехқончилик, полизчилик, сабзовотчилик, ўсимликшунослик, доривор ўсимликлар етиштириш сохаларида янги ишлаб чиқилган технологиялар асосида серҳосил, тезпишар, касалликка чидамли ва бошқа биологик кўрсаткичлари билан ажралиб
турадиган ўсимликларни етиштиришда ботаника фани бўлажак мутахассислар учун фундаментал билим манбаи бўлиб хизмат қилмоқда. Шунинг учун ҳам малакали, билимли мутахассислар тайѐрлаш учун талабаларга ботаника фанидан назарий ва амалий билимлар бериш ҳозирги куннинг долзарб вазифасидир.