«Материалшунослик» предмети бўйича дастурий ва қўшимча маълумотлардан иборат ушбу ўқув қўлланмасида архитектурада қўлланиладиган турли материалларнинг хусусиятлари ва уларнинг ишлатиш услублари ҳақида сўз юритилади. Кўрилаётган материалларнинг ҳаммаси архитектура муҳити дизайнери фаолиятининг асосини ташкил этиб, булар график тасвир воситаларини ҳамда бадиий витраж технологияси, фреска нақши, мозаика, сграффито ва бошқалардир. Қўлланма муайян таълим тажрибалари асосида тайёрланган бўлиб, унда талабаларнинг босқич ишлари асосида тайёрланган фотосуратлар мисол тариқасида намойиш этилган.