Типи ва вазифасига қараб конструкциянинг кўринишлари ўзгартирилади ва пайванд бирикмаларга қўйиладиган талаблар конкретлаштирилади. Шунинг учун уларни умумий кўринишда таърифлаб бўлмайди. Фақат шу нарсани таъкидлаш мумкинки, ҳар қандай пайванд бирикма учун уни тайёрлашга энг кам меҳнат сарфланган ҳолда етарлича ишлаш қобилияти таъминланиши зарур. Курс лойиҳасида пайванд бирикманинг етарлича ишлаш қобилияти дейилганда, кўпинча, ундан фойдаланишнинг бутун муддати давомида белгиланган юкланиш турларида ва иш муҳнтида зарур ҳамда етарли мустаҳкамлигини, чидамлилигини ва устиворлигини сақлаб қолиш хусусияти ёритилган.