Айни шароитда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва иқтисодиёт тармоқларидаги таркибий ўзгаришлар таҳлили шуни кўрсатадики, эришилаётган ютуқ ва муваффақиятларнинг асосида иқтисодиёт ва унинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, ишлаб чиқаришни диверсификациялаш жараёнларининг ўрни беқиёс ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, ушбу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва тамойилларини таҳлил қилиш ва модернизация ва ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш жараёнининг назарий ва методологик асосларини тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.