Бино турар-жой сифатида фойдаланишга мўлжалланаётган бинода ўз вазифасидан келиб чиқган ҳолда қайта лойиҳалаш лозим. Бунда хоналар таркибини ҚМҚга асосан қайтадан режалаш, майдондан фойдаланиш коэффициентини ошириш, бинода яшовчи одамларга миллий, қулай, шинам, озода, ҳавфсиз ва албатта замонавий шарт-шароит яратиб бериш, бино қиёфасини миллий ва змонавий руҳда атрофдаги биноларга мос равишда уйғунлаштириб, шаҳар кўркига кўрк қўшадиган даражада реконструкциялаш, атрофни ободонлаштириш ва кўкаламзор ҳудудларни яхши ташкил қилишни мақсад қилиб олинади.