Кимё саноати корхоналарида табиий ва сунъий хом-ашё ва материаллар қайта ишланиб, халқ хўжалиги ва аҳоли эҳтиёжи учун кўплаб турдаги маҳсулотлар тайёрланади. Замонавий технологиялар асосида саноат хом-ашёси ва иккиламчи чиқиндиларни максимал даражада қайта ишлайдиган, камчиқит (чиқиндисиз), ресурсларни тежаш имконини берадиган, инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга безарар бўлган кўплаб ишлаб чиқариш турлари яратилмокда.