Таълимдаги инновацион жараёнлар қоидага мувофиқ уч асосий – ижтимоий-иқтисодий, психологик-педагогик ва ташкилий-бошқарувга доир жиҳат билан боғлиқликда кўриб чиқилади. Мазкур жиҳатларнинг мазмунидан инновацион жараёнлар юзага келадиган умумий шарт-шароитлар ҳосил бўлади. Мавжуд шарт-шароитлар инновацион жараённинг амалга ошишига тўсқинлик қилиши ҳам мумкин. Инновацион жараёнлар ҳам стихияли, шунингдек, онгли бошқарилиши мумкин.