Анализнинг электрокимёвий методларига электрогравиметрик ва электротитриметрик методлар киради. Электрогравиметрик метод асосида электролиз жараёни ётади. Эритма орқали доимий ток утказилганда электродларда металлар, оксидлар ёки тузлар ажралади. Электродлар электролизгача ва у утказилгач аналитик тарозида тортилади.