Ушбу кўрсатма 5521200 «Транспорт воситаларидан фойдаланиш», 5140900 Касб таълими«Транспорт воситаларидан фойдаланиш» таълим йўналиши давлат таълим стандарти ва ўқув режаси ҳамда ўқув дастурига асосан тайёрланди.
Кўрсатма муҳандис-педагогик бакалаврлар тайёрловчи кундузги ва сиртқи бўлим талабалари учун «Автомобилларда юк ва пассажирларни ташиш асослари» фани бўйича тажриба машғулотларни бажариш учун тавсия этилган. Мазкур кўрсатма талабаларнинг «Автомобилларда юк ва пассажирларни ташиш асослари» фани бўйича олган назарий билимларини амалий мустаҳкамлаш, кўриш ва тушуниш, ҳамда талабаларда адабиётлардан фойдаланиш кўникмасини яратиш имконияти ҳосил қилади.