Мустақил тараққиёт йўлини танлаб, демократик давлат қуриш йўлидан бораётган республикамизнинг бозор муносабатларига ўтиши шароитида ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларида бўлгани каби молия тизимида ҳам чуқур ўзгаришларни амалга ошириш ҳозирги куннинг асосий талабидир.
Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларидан эътиборан, молия, банк, солиқ тизимидаги бошланган ислоҳотлар давом этмоқда. Бугунги кунда бюджет-солиқ сиёсати борасида олиб борилаётган ўзгаришларнинг марказида бюджет даромадлари ва харажатларининг мувофиқлигини таъминлаш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш масалаларини ҳал этиш долзарб масаладир.