Ҳар бир оила ўз фарзандини тарбияли, нафосатли, ақлли, юксак маънавиятли инсон бўлиб етишишини истайди. Болани эстетик руҳда тарбиялаш ҳам санъатнинг энг нозик тури. Тарбия санъатининг шундай ҳусусияти борки, кўп кишилар уни ўзларига таниш ва тушунарли деб ҳисоблайдилар. Аслида, эстетик руҳда тарбиялаш, инсоннинг бутун қиёфасига, унинг хис – туйғуларига, иродасига самарали таъсир қилади. Эстетик руҳда тарбиялаш ғоят мураккаб ва кўп қиррали жараён бўлиб, нафосатни тушинибгина қолмай, балки уни барпо этишга қодир бўлган баркамол авлодни камолга етказиш мақсадни ҳам кўзда тутади.