Дисертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги. Мустақил Ўзбекистонда юксак миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган янги фуқаролик жамияти барпо этилмокда. Бугунги кунда мамлакатимизда ҳуқуқий давлатчилик ва фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий, сиёсий, иқтисодий ва маънавий асосларини барпо этишда жиддий ютуқларга эришилди.