Бошланғич синфларда математикадан дидактик ўйинлар ўтказиш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу методик қўлланмадан бошланғич синф ўқитувчилари математика дарсларида фойдаланишлари учун ўйинлардан қатор наъмуналар келтирилади, уларни ташкил этиш усуллари баён этилади, шунингдек дидактик ўйинларнинг тарбиявий аҳамияти ҳақида сўз юритилади.