Юрак-қонтомир хасталикларида оғиз бўшлиғини шиллиқ қаватида цианоз кузатилади. Беморларда одатда шикаст бўлмайди, лекин ҳар замонда ачишиш ёки овқат еганда оғриқ ва оғиз қуриши кузатилиши мумкин.
Оғир юрак-томир хасталикларида, айниқса қон айланишнинг II-III даражали бузилишларида оғиз бўшлиғини шиллиқ қаватида ярали-некротик шикастланишлар, трофик яралар ҳосил бўлади. Беморлар харсиллашга, холсизликка, оёқлар шишганига, овқатланиш оғирлашганига, оғиздаги кучли оғриққа ва яралар пайдо бўлганига шикоят қилишади.