Мавжуд маълумотлар таҳлилига кўра, РФ наркотик моддаларнинг таъсири натижасида кўп томонлама талафот кўриб келмоқда. Бунга Афғонистонда етиштирилаётган наркотикларни тарқалишини олдини олишга қаратилган чоралар, Марказий Осиё (М.О) ва йирик давлатлар билан ҳамкорликда олиб борилаётган тадбирларнинг самараси пастлиги сабаб бўлиб, наркотрафик вазиятини кучайиб бориши РФ жиддий хавф туғдириб келаётганлигини кузатиш мумкин.
Турли ташкилотлар доирасида наркотик моддаларни тарқалишини олдини олишга қаратилган бир қанча тадбирлар, айрим сабабларга кўра натижаси сезиларсиз бўлиб қолмоқда.