Ахборот технологияларининг ҳаётимизнинг турли жабҳаларига кириб бориши ахборотлашган жамиятни шакллантиришга замин яратиб бермоқда. «Электрон таълим», «Электрон ҳукумат», «Электрон бошқарув», «Масофавий таълим», «Очиқ таълим», «Ахборотлашган иқтисод» каби тушунчалар ҳаётимизга кенг кириб келди.
Соғлиқни сақлаш соҳасида хам ахборот тизимини, интернет-технологияларни жорий этиш асосида ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.