Ҳозирги кунда ахборот ва компютер технологиялари иборалари кундалик турмушда энг кўп қўлланиладиган тушунчалар десак муболаға бўлмайди. Чунки ҳаётнинг қайси соҳасини олмайлик, қандай амалларни бажармайлик, албатта ахборотлар билан иш кўрамиз. Яъни ахборотлардан фойдаланиш, ахборот алмашиниш, уларни узатиш инсон фаолиятининг асосий негизини ташкил этади.
Маълумки ахборот технологияси жамиятнинг жадал ривожаланишига таъсир этувчи энг муҳим омилдир. Ахборот технологияси инсоният тараққиётининг турли босқичларида ҳам мавжуд бўлган бўлсада, ҳозирги замон ахборотлашган жамиятнинг ўзига хос хусусияти шундаки, сивилизация тарихида биринчи марта билимларга эришиш ва ишлаб чиқаришга сарфланадиган харажатлардан устунлик қилмоқда, яъни ахборот технологиялари мавжуд янги технологиялар орасида этакчи ўринни эгалламоқда.