Устоз Абдулла Қаҳҳор борасида шўро даврида ҳам, айниқса мустақиллик даврида ҳам кўб ва хўб асарлар яратилган. Уларда буюк адиб ва драматург мероси атрофлича таҳлил этилган ва баҳоланган, унинг ҳаётидаги кўпдан-кўп шов-шувларга сабаб бўлган воқеалар хусусида ҳам қизиқарли фикрлар баён қилинган.