Тожикистон деҳқончилик ИТИда яратилган. Икки ҳосилли. Республикамизнинг суғориладиган ерларида туманлаштирилган. Бошоғи призмасимон, 8-8,5 см. Дони тухумсимон, тўқ қизил, 1000 та дон вазни 50,8 г. Сурхандарё узун ДНУ да ўртача 66,2 ц/га дон ҳосили олин¬ган. Тез¬пишар. Дон учун экилганда ўсув даври 193 кун, яшил озиқа учун 165 кун. Синов йиллари касалланмаган.