Лалмикорликда тоза ёки банд шудгорга жойлаштирилганда юқори ҳосил беради. Кузги жавдарнинг кузги буғдойга нисбатан ўтмишдошларга талабчанлиги кам.
Кузги жавдар яшил ўғит сифатида қўлланилиб ғўза экилганда, пахта ҳосилдорлиги гектаридан 3-4 ц га ошган (Орипов). Кузги жавдардан кейин жойлаштирилган ғўзанинг вилт билан касалланиши кескин ка¬маяди. Суғориладиган ерларда кузги жавдар учун энг яхши ўтмишдошлар: ғўза, картошка, сабзавот, полиз, дуккакли дон, қанд лавлаги.