Умумий урта таълим учун жисмоний тарбия буйича давлат стандарти таълим жараёнининг сифатига таълим жараёнининг сифатига, таълим мазмунига доир талабларни: укувчилар тайёргарлигининг зарур ва етарли даражада хам битирувчиларга куйиладиган талабларни; таълим муассасалари фаолияти ва жисмоний таълим хамда тарбия сифатига бахо бериш тартиби ва механизмларини белгилаб беради. Умумий урта таълим учун жисмоний тарбия давлат таълим стандарти умумий урта таълимда таълим жараёнининг ташкил этилиши ва мазмунини, таълим муассасалари фаолиятига хамда жисмоний таълим ва тарбия сифатига бахо берувчи, тартибга солувчи тегишли меъёрий хужжатларни (укув режалари, дастурлари) яратиш учун асос саналади.