Тавсия этилаётган ушбу қўлланма қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртларининг “5410200-агрономия”, “5410400- қишлоқ хўжалик экинлари уруғчилиги ва селекцияси”, “5541000- фермер хўжалигини бошқариш” таълим йўналишларининг бакалавриат талабалари учун “Қишлоқ хўжалик экинлари селекцияси ва уруғчилиги” фанидан амалий ва лаборатория машғулотларини ўтказиш учун мўлжалланган. Шунингдек ўқув қўлланмадан “5410400- қишлоқ хўжалик экинлари уруғчилиги ва селекцияси” таълим йўналиши бакалавриат талабалари “Умумий селекция”фанидан амалий - лаборатория машғулотларида ҳамда “5А410401 – Дала экинлари уруғчилиги ва селекцияси” мутахассислиги магистратура талабалари ҳам фойдаланишлари мумкин.