Кимёвий лабораторияда ишлаш жараёнида турли хил реактивлар, электр ва газ асбоблари, ҳамда бошқа жиҳозлардан фойдаланилади, шунинг учун иш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига қаътиян риоя қилиш талаб этилади, акс ҳолда бахтсиз ҳодиса юз бериши, асбоб-ускуналарнинг бузилиши ва ишдан чиқишига ёки лабораторияга моддий зарар етказиш мумкин. Техника хавфсизлигини сақлаш мақсадида талаба ва бошқа ходимлар кимёвий лабораторияда қуйидаги қоидаларга риоя қилиши зарур.