Муборак ҳадислардан бирида шундай дейилади: «Кишининг ўз қарамоғидаги кимсаларга бепарво бўлиши унинг гуноҳкор эканлигига кифоядир». Зеро, бепарволик эртага жамият учун катта ва кичик иллатларнинг пайдо бўлиши, илдиз отишига сабабчи бўлиши мумкин.
Мутафаккир Абдурауф Фитрат оилада тарбия борасида айниқса, оналарнинг тарбия борасидаги саводхонлиги юқори бўлиши ҳусусида: «Ҳар бир бола гўдаклигидан онасининг тарбиясига маҳкум, бинобарин биз тарбияни аввало оиладан, яъни ўз онамиздан оламиз.