ХXI асрга келиб глобаллашув жараёни дунё тараққиётининг истиқболдаги ривожини белгилаб берувчи асосий омиллардан бирига айланди.
Глобаллашув жараёни замонавий коммуникация ва ахборот технологияларининг, илм-фан ютуқларининг тезлик билан тарқалиши, халқаро алоқалар ва ахборот алмашувининг тезлашувида катта имкониятлар яратиб бериши билан бирга, ижтимоий ва сиёсий ҳаётда бир қатор салбий оқибатларни ҳам келтириб чиқармоқда.
Хусусан, - глобаллашув оқибатида миллий давлатчилигимизга оид нафақат ташқи, балки ички сиёсий масалаларни мустақил ечиш имкониятлари чегараланмоқда;