Ўқув қўлланма “Халқаро туризмда сиëсатни шакллантириш”ни ўрганиш ва уни иқтисодий таҳлил қилишга бағишланади, таҳлил қилиш ва уни шаклланитиришда асосий жараëнларга эътибор қаратиб босқичма-босқич ривожлантиришга, иқтисодий босқичларини аниқлашга бағишланган.
Қўлланма олий ўқув юртларининг иқтисодий мутахассисликлари бўйича билим олаëтган талабалар, магистрлар, аспирантлар, тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар, туризм касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда туризм соҳаси билан қизиқувчилар учун мўлжалланган. Ўқув-қўлланма айрим камчиликлардан холи бўлмаган ҳолда китобхонларга тақдим этилади. Китобхонларнинг бу борадаги барча фикр-мулоҳазалари ва таклифлари муаллифлар томонидан миннатдорчилик билан қабул қилинади.