Бадиий адабиёт пайдо бўлиши билан унинг ифодали ўқилиши, оғзаки ижрочилиги ҳам майдонга келади. Бадиий адабиётнинг шакилланиш босқичлари ғоят мураккаб, ранг-баранг бўлгани каби, унинг оғзаки ижрочилик тараққиёти ҳам зиддиятлидир. Жумладан, адабиёт ва санъат ҳали муайян маънода синкретик характерга эга бўлган қадимги даврда бадиий ва ифодали ўқиш санъати ҳам синкретик характер касб этган.