Мақолада тупроққа ағдармасдан ишлов беришда шудгорлашга нисбатан 1,5-2,0 марта кам энергия ва ёнилги сарфи талаб килинади. Ишлов бериш сифати яхшиланади (нотекисликлар, катта кесаклар хосил бўлмаслиги хисобига) донли ва оралик экинларининг хосилдорлиги 10-15 фоизга ошади. Бундан ташқари, тупроққа ағдармасдан ишлов берувчи машина ва куроллар плугларга нисбатан кам металл хажмдорликка, солиштирма каршиликка, юкори унумдорликка эга, фойдаланишга қулай, уларнинг базасида кенг камровли ва комбинациялашган афегатларни яратиш мумкинлиги келтирилган