Ушбу мақоладаЎрта Осиёнинг ўтроқ деҳқончилик ҳудудларини ўраб турувчи тоғли, чўл ва дашт ҳудудларда яшаган қавмлар орасида ўғуз (ғуз), қарлуқ, қипчоқ, тўққизғуз, кимок ва бошқа туркий уруғлар катта ўрин тутганлар.
Араб манбаларида эътироф этилишича, IX–X асрларда Мовароуннаҳр ва Хоразмнинг шимолий ва шимоли-ғарбий ҳудудларида асосан ўғуз қабилалари яшаганлар. Уларнинг тиллари туркий бўлиб, ўз иттифоқларига бир қатор уруғ ва қабила вакилларини бирлаштирганлар. Улар дастлаб Иссиқкўл бўйларида ва Сомонийлар Ўрта Осиёда ҳукмронлик қилган даврларда Хоразмнинг шимолий ва ғарбий чегараларида, шунингдек, Сирдарёнинг қуйи ҳавзасида яшаганлар. IX–X асрларда ўғузлар Орол денгизидан Каспийга қадар “Ўғуз чўли” деб аталган ҳудудларда яшаганлар .
Ўғузлар Ўрта Осиёга IX асрда кириб келганлар