Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий мустақиллик тараққиётининг ойдин йўлига чиқиши билан жамият хаётининг барча жабҳаларида чуқур ўзгаришлар жараёни бошланди. Мамлакатда демократик давлат ва фуқоролар жамиятини қуриш сари улкан бунёдкорлик ва эзгулик ишлари кенг қулоч отмоқда. Шу тарихий жараёнда нодавлат ташкилотлари, муассасалари, уюшмаларининг ўрни ва роли бениҳоя ортиб бормоқда. Бу нодавлат тузилмалари ўз атрофига кенг халқ оммасининг турли хил қатламлари, ижтимоий гуруҳларини, миллатпарвар, ватанпарвар кишиларни жипслаштириб юрт иқтисодиётини, халқ фаравонлигини, маънавиятини юксалтириш борасида, давлат ва хукумат қарорларини, Президент Ислом Каримовнинг илҳомбахш ғояларини, юрт осойишталигини, тинчлигини, фаровон ҳаётни бунёд этишни таъминлашга қаратилган сиёсатини ҳаётга тадбиқ этишда салмоқли фаолият кўрсатмокдалар