Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, жамият ижтимоий ҳаётида мухим ўзгаришлар рўй берди. Жумладан, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга асосланган, ҳуқуқий жамиятни барпо этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.чунончи, таълим-тарбия жараёни мазмунига миллий истиқлол мафкураси ғояларини сингдириш, талабаларни миллий қадриятлар, анъаналар ва кўп асрлик мусиқий мерос воситасида эстетик тарбиялаш алоҳида долзарблик касб этмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, мустақилликнинг биринчи йиллариданоқ мамлакатимизда мусиқа санъатини кенг ривожлантиришга катта ахамият берилди. Айниқса, мумтоз мусиқий меросимизни асраб-авайлаш ва ўрганиш, уни ёш авлодларга безавол етказиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўзбек халқи тарихида шаклланган ва ривожланган Ўзбек халқ мусиқа санъати сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилди.