Эрта тонг. Шаҳар чеккасидаги янги маҳалла аллақачон уйғониб тирикчилик куйига тушиб кетган. Кимдир ишга, кимдир ўқишга шошилади. Киракаш машинани данғиллама бир ҳовли дарвозаси ёнида тўхтади. Ундан уст боши тўзғин, безовта Латиф тушди. Данғиллама ҳовли дарвозаси ёнида болаларини мактабга кузатаётган аёл сергакланди. Болалар Латифни кўриб қувонч билан қийқиришиб, ирғишлай бошлашди.