Мавзунинг долзарблиги. Апластик анемия (АА) иликда аплазия ривожланиши оқибатида юзага келадиган иликда қон ҳужайраларининг хосил бўлишининг етишмовчилиги ва чуқур панцитопения билан тавсифланувчи касалликдир [Воробьев А.И., 2005]. Кучли анемия, кучаяётган геморрагик син¬¬дром, оғир инфекцион асоратлар АА билан, айниқса унинг оғир шакли билан оғриган беморлар ўлимининг сабаби бўлиб, унинг частотаси 30-45% ни ташкил қилади [Смирнова Е.А. ва ҳамм., 2002]. АА нинг патоморфологик асоси бўлиб иликнинг қон хосил қилувчи фаоллигининг кескин пасайиши ва унинг ёғ тўқимаси билан алмашиниши ҳисобланади. Касалликнинг частотаси йилига 1 млн. аҳолига 5-10 холатни ташкил қилади. АА нинг келиб чиқишини бемор яшаб турган худудга (кўпроқ Шарқда кузатилади) ҳамда ёшга (кўпроқ 2-10 ёшлар орасида ва 25 ёшларда кузатилади) боғлиқлиги аниқланган [Абдулкадиров К.М., 2004].