Мазкур қўлланмада берилган тест саволлари ҳамда масалалар тўпламини бажариш орқали ҳар қандай талаба ўқув курси бўйича ўз билимларини синаб кўради ва шу орқали ўқув курси бўйича олган билимларини янада мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлади. Мазкур ўқув-услубий қўлланма нафақат талабалар учун, балки фуқаролик ишлари бўйича судларнинг судьялари, прокуратура ходимлари, адвокатлар ва шунингдек кенг китобхонлар оммаси учун ҳам мўлжалланган.