Қарийб олти юз йилдан буѐн Fapбда ҳам, Шарқда ҳам илм ва ижод аҳлининг диққат-эътиборини жалб этиб келаѐтган Амир Темурнинг Ислом
дини, шариат ва тариқатларга муносабати масаласи ўзбек илмий адабиѐтида ҳанузгача мукаммал ѐритилмагани боис ушбу мавзуга қўл урдик. Овруполик
машҳур шарқшунослардан Р.Г. де Клавихо, Ҳ. Вамбери, Ч. Рье, Э.Г.Браун, Ч.А. Стори, В.В. Бартольд, А.Ю.Якубовский, А.А.Семенов, М.И.Иванин
сингари олимлар, Холкондили, Хайтн, Фрегосо, Мехиа, Примадей, Провдини, Матиас Польмериус, Платини, Андреа Камбиниус, Папа Пий II,
Паоло Жиаво, Ричер, Мэнстер, Сагандинус, Рамус, Курио, Лоникерус, Кристофер Марло каби шоир ва адиблар эса аксарий ҳолатларда бир-бирига
шунчалик зид мулоҳазаларни баѐн этишадики, улар қайсидир илмий тарихий манбага суянган-суянмаганлигини тасдиқлаш ҳам мушкул бўлиб қолади.