Ўзбекистон Республикаси Почта алоқаси миллий операторининг асосий вазифаси бўлиб турли почта жўнатмаларини жўнатувчилардан қабул қилиш, ишлов бериш, вазифаси бўйича жўнатиш ва етказиб бериш, шунингдек асосий, қўшимча ва шартномавий хизматларни аҳолига, корхоналарга ва муассасаларга кўрсатиш саналади.
Почта жўнатмалари деб Почта қоидаларига мувофиқ ўровланган ва расмийлаштирилган предметлар, шунингдек вазифаси бўйича жўнатиш ва адресатга топшириш учун почта алоқаси корхонасига топширилган босма нашрларга айтилади.