Тавсия этилаётган ушбу маъруза матнлари агрономия, агротупроқшунослик ва агрокимё, мева-сабзавотчилик ва узумчилик, агропедагогика, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш технологияси ихтисосликлари учун мўлжалланган Генетика фанига мансуб бўлиб, ундаги мавзулар бўйича асосий тушунчалар баён этилган. Бу соҳадаги билимларни янада мукаммаллаштириш учун адабиётлар рўйхати ҳам келтирилган. Маъруза матнлари “Ўсимликшунослик, селекция ва уруғчилик” кафедрасининг 2013 йил 20 апрелдаги 7-сонли, агрономия факультети ўқув-услубий ҳайъатининг 2013 йил 13 майдаги 7-сонли ҳамда институт Марказий аттестация ва услубий кенгашининг 2013 йил 14 майдаги 3-сонли қарорлари билан маъқулланган.