Мустақиллик туфайли ҳалқимиз ўзининг миллий маданиятини, шўролар салтанати даврида ноҳақ унутилган аждодларимизнинг табаррук номларини қайта тиклаш имконига эга бўлди. Энди ўтмиш ва ўтмишда яратилган маданий бойликларни урганиш, уларга объектив баҳо бериш орқали тарихий ҳақиқат айтилмокда.Шўролар даврида, Президентимиз И.А.Каримов хакконий таъкидлаганидек, “ўз тарихимизни ўзимиз ёзиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиб қолдик. Бировлар томонидан яратилган тарих дарсликларини ўқир эдик. «СССР тарихи » деб аталган дарсликда Ўзбекистондек мамлакатга бор-йўғи 3-4 саҳифа ўрин берилиб, тарихий воқеалар ва шахарлар ҳақида нохолис фикрлар айтилар ёки умуман лом-лим дейилмасди. Фандаги бундай сохтакорлик, кўзбўямачиликни бугун энг олис қишлоқларда яшаётган оддий фуқаро ҳам мактаб ўқувчиси ҳам билади. Энди мустақиллик туфайли яққол намоён бўлаётган тарихий ҳақиқатни билишга, узлигини англашга чанқоқлигимиз туб сабаблари мана шунда деб ўйлайман.