Ушбу дастур «Рудаларни қайта ишлашга тайёрлаш» фанини ўқитишда ҳозирги замон технологик жараёнларини, фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини ҳисобга олган холда, фан тарихи ва унинг ривожининг тенденцияси, истиқболли ҳамда Республикамиздаги ижтимоий – иқтисодий ислохотлар натижалари ва ҳудудий муаммоларнинг технологик истиқболига таъсири масалаларини қамрайди.
Фан ўқитилишидан мақсад - талабаларни рудаларни қайта ишлашга тайёрлаш технологияларини, ишлатиладиган дастгохларини, жараёнларининг технологик кўрсатгичларини ва «Рудаларни кайта ишлашга тайёрлаш» фанида ўрганиладиган дастгохларнинг техник хусусиятларини, рудаларни майдалаш, янчиш ва галвирлаш жараёнлари асосларини, янчилган махсулотни синфларга ажратиш услубларини ўргатиш, техник - иқтисодий тахлиллар натижаси бўйича майдалаш ва янчиш схемаларини танлаб рудаларни қайта ишлашга тайёрлаш усулларини ўргатиш, атроф–муҳитни ҳимоя қилиш муаммоларини чуқур ўргатилиши, уларда амалий кўникмалар ҳосил қилишдир.