Ушбу дастур фанни ўқитишда ҳозирги замон технологик жараёнларини фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини ҳисобга олган ҳолда, фан тарихи ва унинг ривожининг тенденцияси, истиқболли ҳамда Республикамиздаги ижтимоий – иқтисодий ислоҳотлар натижалари ва худудий муаммоларнинг технологик истиқболига таъсири масалаларини қамрайди.
Фан ўқитилишидан мақсад - талабаларга металлургияни моҳиятини, металларни қўлланилишини, металларни олиш технологиясини, ишлатиладиган дастгоҳларини, жараёнларининг технологик кўрсатгичларини ва металлургияда ишлатиладиган дастгоҳларининг техник хусусиятларини, тайёр маҳсулотни олиш йўлларини ўргатишдир. Бирламчи хом ашёдан комплекс фойдаланиш, чиқиндисиз янги технологиялар яратиш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш муаммоларини чуқур ўргатилиб, уларга амалий тажрибаларида кенг қўллашни ўргатишдир