5520400 - «Металлургия» таълим йўналиши бўйича бакалаврларни тайёрлаш ўқув режасида «Металлургия заводларининг механик дастгоҳлари» ўқув фани танлов фанлари туркумига киритилган. Дастур Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандарти - 5520400 - «Металлургия» йўналиши бўйича бакалавр тайёрлаш мазмуни ва савиясининг мажбурий минимумига бўлган талабларига мувофиқ тузилган.
Ушбу дастур «Металлургия заводларининг механик дастгоҳлари» фанини ўқитишда ҳозирги замон технологик жараёнларини фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини ҳисобга олган ҳолда, фан техникаси ва унинг замонавий ривожланиш тенденцияси, истиқболли ҳамда Республикамиздаги ижтимоий – иқтисодий ислоҳотлар натижалари ва ҳудудий муаммоларнинг технологик истиқболига таъсири масалаларини қамрайди.
Фан ўқитилишидан мақсад - талабаларни металларни олиш технологиясини, ишлатиладиган дастгоҳларини, жараёнларининг технологик кўрсатгичларини ва рангли металлар металлургиясида ишлатиладиган дастгоҳларининг техник хусусиятларини, тайёр маҳсулотни олиш йўлларини ўргатишдир. Бирламчи хом ашёдан комплекс фойдаланиш, чиқиндисиз янги технологиялар яратиш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш муаммоларини чуқур ўргатилиб, уларга амалий тажрибаларида кенг қўллашни ўргатишдир.