5520400 - «Металлургия» таълим йўналиши бўйича бакалаврларни тайёрлаш ўқув режасида «Металлургияда биотехнология жараёнлари» ўқув фани танлов фанлари туркумига киритилган. Дастур Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандарти - 5520400 - «Металлургия» йўналиши бўйича бакалавр тайёрлаш мазмуни ва савиясининг мажбурий минимумига бўлган талабларига мувофиқ тузилган.
Ушбу дастур «Металлургияда биотехнология жараёнлари» фанини ўқитишда ҳозирги замон технологик жараёнларини фан ва техниканинг сўнгги ютуšларини ҳисобга олган ҳолда, фан тарихи ва унинг ривожининг тенденцияси, истиқболли ҳамда Республикамиздаги ижтимоий – иқтисодий ислоҳотлар натижалари ва ҳудудий муаммоларнинг технологик истиқболига таъсири масалаларини қамрайди.
Фан ўқитилишидан мақсад-фойдали қазилмаларни бойитишга тайёрлаш соҳасида билмга эга бўлган талабаларга металлургияда биотехнологияни қўллашнинг илмий асосларини чуқур ўргатиб, камёб, нодир, тарқоқ металлар рудаларни бактериал танлаб эритиш технологияси, биокимёвий оксидланиш механизмлари билан таништириш, микроорганизмларни тоғ жинсларидан, руда ва унинг бойитмаларидан,эритмаларидан металларни ажратиш жараёнларига таъсирини ўргатиб, уларни амалиётда қўллашни ўргатишдир.