Ушбу дастур фанни ўқитишда ҳозирги замон технологик жараёнларини фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини ҳисобга олган ҳолда, фан тарихи ва унинг ривожининг тенденцияси, истиқболли ҳамда республикамиздаги ижтимоий – иқтисодий ислоҳотлар натижалари ва ҳудудий муаммоларнинг технологик истиқболига таъсири масалаларини қамрайди.
Ушбу дастур фанни ўқитишда ҳозирги замон технологик жараёнларини фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини ҳисобга олган ҳолда, фан тарихи ва унинг ривожланишининг тенденцияси, истиқболли ҳамда республикамиздаги ижтимоий–иқтисодий ислоҳотлар натижалари ва худудий муаммоларнинг технологик истиқболига таъсири масалаларини қамрайди.
Фанни ўтишда қуйидаги мақсадлар кўзланган: металлургияни халқ хўжалигидаги аҳамияти, металлургия саноатининг структураси, металларни классификацияланиши, техникада ишлатилиши ва қўлланиши, асосий рангли ва қора металларни рудалари, минераллари ҳақида тушинчалар бериш; фойдали қазилмаларга бирламчи ишлов бериш, рудаларни бойитиш, металлургик қайта ишлашга тайёрлаш, металлургик жараёнлар ва уларни классификацияси, бойитиш ва металлургия корхоналарида қўлланадиган ускуналар, Ўзбекистонда жойлашган металлургия комбинатлари ва уларнинг таркибига кирувчи корхоналар ҳақида кўникмалар ҳосил қилиш; иккиламчи, чиқиндисиз металлургия, металлургиядаги замонавий жараёнлар ва экология асослари ҳақида умумий тушунчалар бериш.