5520400 - «Металлургия» таълим йўналиши бўйича бакалаврларни тайёрлаш ўқув режасида «Мураккаб таркибли олтин рудаларини қайта ишлаш» ўқув фани иқтисослик фанлари туркумига киритиган. Дастур Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандарти - 5520400 - «Металлургия» йўналиши бўйича бакалавр тайёрлаш мазмуни ва савиясининг мажбурий минимумига бўлган талабларига мувофиқ тузилган.
Ушбу дастур «Мураккаб таркибли олтин рудаларини қайта ишлаш» фанини ўқитишда ҳозирги замон технологик жараёнларини фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини қисобга олган қолда, фан тарихи ва унинг ривожининг тенденцияси, истиқболли ҳамда Республикамиздаги ижтимоий – иқтисодий ислоҳотлар натижалари ва худудий муаммоларнинг технологик истиқболига таъсири масалаларини қамрайди.
Фан ўқитилишидан мақсад - талабаларни нодир металларни олиш технологиясини, ишлатиладиган дастгоҳларини, жараёнларининг технологик кўрсатгичларини ва «Мураккаб таркибли олтин рудаларини қайта ишлаш» фани ишлатиладиган дастгоҳларининг техник хусусиятларини, тайёр маҳсулотни олиш йўлларини ўргатишдир. Бирламчи хом ашёдан комплекс фойдаланиш, чиқиндисиз янги технологиялар яратиш, атроф-муқитни ҳимоя қилиш муаммоларини чуқур ўргатилиб, уларга амалий тажрибаларида кенг қўллашни ўргатишдир