5520400 - «Металлургия» таълим йўналиши буйича бакалаврларни тайёрлаш ўқув режасида «Нодир металлар металлургияси» ўқув фани иктисослик фанлари туркумига киритиган. Дастур Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандарти - 5520400 - «Металлургия» йўналиши буйича бакалавр тайёрлаш мазмуни ва савиясининг мажбурий минимумига бўлган талабларига мувофиқ тузилган.
Ушбу дастур «Нодир металлар металлургияси» фанини ўқитишда ҳозирги замон технологик жараёнларини фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини ҳисобга олган ҳолда, фан тарихи ва унинг ривожининг тенденцияси, истиқболли ҳамда Республикамиздаги ижтимоий – иқтисодий ислоҳотлар натижалари ва худудий муаммоларнинг технологик истикболига таъсири масалаларини қамрайди.
Фан ўқитилишидан мақсад - талабаларни нодир металларни олиш технологиясини, ишлатиладиган дастгоҳларини, жараёнларининг технологик кўрсатгичларини ва нодир металаллар металлургиясида ишлатиладиган дастгоҳларининг техник хусусиятларини, тайёр маҳсулотни олиш йўлларини ўргатишдир. Бирламчи хом ашёдан фойдаланиш, чиқиндисиз янги технологиялар яратиш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш муаммоларини чуқур ўргатилиб, уларга амалий тажрибаларида кенг қўллашни ўргатишдир.