Мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбияни педагог-тарбиячи амалга оширади. У педагогик жараёнда марказий ўринни эгаллайди. Шунинг учун тарбиячи ўз соҳасини чуқур билиши, ҳар хил методик воситаларни яхши эгаллаган, пухта педагогик психологик тайёргарликка эга бўлиши керак. Шу билан бир қаторда мутахассислик бўйича фанларни жумладан «Таълим тўғрисида»ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий Дастурини, мактабгача тарбия педагогикаси, «Болажон» дастурини, Давлат таълим стандартларини, болаларни мактабга тайёрлаш методикаси фани ва бошқаларни пухта эгаллаган бўлиши лозимдир. Мактабгача тарбия ёшидаги болалар асосан мактаб таълимига мактабгача таълим муассасаларида ва оилада тайёрланади.