Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таъкидлашича, «... Табиат билан инсон ўзаро муайян қонуниятлар асосида муносабатда бўлади. Бу қонуниятларни бузиш ўнглаб бўлмас экологик фалокатларга олиб келади. ... Экологияга солинаётган хавф Ўзбекистон учун, умуман бутун Марказий Осиё минтақаси учун нақадар юқори эканлигини ҳисобга олган ҳолда ҳукумат ва давлат атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, табиий заҳиралардан оқилона фойдаланиш масалаларига жуда катта эътибор бермоқда» .