Ушбу ўқув қўлланма Яқин ва Ўрта Шарқда мусиқа илмининг
ривожидаги энг аҳамиятли даврлардан бири – X-XI асрлар араб тилидаги
мусиқа адабиёти манбалари асосида юзага келди. Қўлланмада Абу Наср
Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Мансур ибн Зайла, Абу Абдуллоҳ
Хоразмийва уларнинг мусиқага оидилмий ишлари ўрганилиши билан бирга,
мусиқа илмига доир асосий манбалардан баъзи намуналар ва уларнинг
таржималари берилган ҳамда арабча - русча - ўзбекча мусиқашунослик
атамаларининг қисқачалуғатиилова қилинган.
Ўқув қўлланма Ўзбекистон давлат консерваторияси талабалари,
хусусан, мусиқий шарқшунослик мутахассислари ва ўрта асрлар Шарқ
мусиқа маданияти масалаларибилан қизиқувчиларга мўлжалланган.